Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муҳим вазифалар белгилаб олинди
18:30 / 2024-08-29

Андижонда вилоят олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси тасарруфидаги таълим муассасалари раҳбар ва педагог ходимларининг август кенгашлари ялпи йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирокчиларни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрами билан муборакбод этди. Шунингдек, вилоятдаги олий ва профессионал таълим муассасаларида талаба ва ўқувчиларга пухта билим бериш, касб-ҳунар ўргатиш, малакали мутахассислар тайёрлаш борасида салмоқли ишлар олиб борилаётганлигини таъкидлади. 

Йиғилишда ўтган 2023-2024 ўқув йилида вилоят олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси тасарруфидаги таълим муассасалари ҳудудлараро кўрсаткичларда 1- ўринни эгаллаганлиги ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш ва ўргатишда вилоятда олиб борилаётган амалий ишларнинг самараси эканлиги қайд этилди. 

[gallery-19012]

Ялпи йиғилишда янги ўқув йилидаги режалар, амалга ошириладиган ишлар, муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Тадбирда профессионал таълим тизимидаги самарали фаолияти, ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда фаоллиги учун бир гуруҳ бошқарма ҳамда таълим муассасалари ходимлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, вилоят ҳокимлиги, ҳудудий бошқарманинг фаҳрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

Анжуман иштирокчилари озод ва обод Ватанимизнинг келажаги бўлган ёш авлодни баркамол, малакали касб-ҳунар эгаси, бугунги кун талабига жавоб бера оладиган мутахассислар қилиб тайёрлаш йўлида бор имкониятларини ишга солиб, меҳнат қилишни ўз олдиларига асосий мақсад қилиб қўйди.

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари