Муҳим сиёсий жараёнда барча фуқаро фаол иштирок этмоғи зарур
ФОТОРЕПОРТАЖ
Андижон шаҳрида “Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники!” шиори остида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
[gallery-11182]
Вилоятнинг таниқли санъаткорлари, спорт усталари, тадбиркорлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда Ватанимиз тақдири ва равнақи, инсон қадри, юртдошларимиз ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоясини ўзида мужассам этган Янги Ўзбекистоннинг Конституциявий қонун лойиҳаси, мазкур ҳужжатнинг аҳамияти, муҳим жиҳатлари ҳақида сўз юритилди. Жорий йилнинг 30 апрель куни мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён — “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича референдумда барча фаол иштирок этишга чақирилди.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ(сурат),ЎзА