French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муҳим масалалар муҳокама қилди
16:29 / 2026-01-21

Халқ депутатлари Олот тумани Кенгашдаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Мурожаатноманинг мазмун-моҳияти, унда кўрсатиб ўтилган 6 та йўналишда белгилаб берилган асосий вазифалар хусусида фикр алмашилди.

Таъкидланганидек, Мурожаатнома мамлакатимизнинг яқин ва узоқ истиқболдаги тараққиёт йўналишларини белгилаб берувчи муҳим сиёсий ҳужжат бўлиб, унда давлат бошқаруви, таълим, иқтисодиёт, ижтимоий ҳимоя, қонун устуворлиги ҳамда ёшлар масалалари бўйича келгусида амалга ошириладиган вазифалар аниқ ва равшан баён этилган.

Йиғилишда Мурожаатномада белгилаб берилган устувор йўналишлар ижросини таъминлашда депутатлар олдида турган долзарб вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, депутатлик гуруҳи йиғилиши кун тартибидаги асосий масала – ҳудуддаги мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида иссиқлик тизими созлиги, ишлаши ҳамда хавфсизлик чоралари кўрилганлигининг бугунги кундаги ҳолати муҳокамалар марказида бўлди. 

Йиғилишда мавжуд муаммолар, таълим муассасалари иситиш тизимидаги айрим носозликларни бартараф этиш бўйича тузилган режалар ҳам кўриб чиқилди. Депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан амалий таклиф ва тавсиялар билдирилди. 

Муҳокама этилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилиниб, бу борада маҳаллий Кенгаш депутатлари олдида турган долзарб вазифалар белгилаб олинди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.