English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муҳим масала келишувсиз қолди (+видео)
19:19 / 2023-09-06

Дунё медиасининг нигоҳи 4 сентябрь куни Сочига қаратилди. Владимир Путин ва Туркия раҳбари Режеп Таййип Эрдоған учрашуви бўлиб ўтди.

Томонлар бир қатор масалаларни муҳокама қилган. Жумладан, учрашувнинг асосий мавзуларидан бири Украина донини Африка ва Яқин Шарқ мамлакатларига ташишни қайта йўлга қўйиш муҳокама қилинган аммо  якуний матбуот анжуманига кўра, бу ҳақида аниқ қарорга келинмаган.

Россия ва Украина ўртасидаги дон шартномаси Туркия ва БМТ воситачилигида 2022 йил июль ойида тузилган эди. Келишув муддати 2023 йил 17 июлда тугади. Россия ҳукумати келишувнинг Москвага тааллуқли қисмлари бажарилмагани сабабли у тўхтатилганини эълон қилган. Шундан сўнг Туркия шартномани қайта тиклаш учун асосий гегемон давлат бўлиб қолаётган эди.

Ундан ташқари Россия Федерацияси раҳбари Украина масаласига ҳам тўхталган.

– Минтақавий хавфсизликни таъминлаш мавзуси долзарб, албатта, – деди Россия етакчиси учрашув бошида. – Украина инқирози билан боғлиқ вазиятни ҳам эътиборсиз қолдирмаймиз. Шунингдек, дон битими масаласини кўтариш зарурлигини биламиз. Биз музокара учун очиқ. Шунингдек, у Туркияда “Аккую АЭС” қурилиши режага мувофиқ давом этаётгани, биринчи энергия мажмуаси 2024 йил ишга тушишини таъкидлади.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/GjHG8rPDxTE" title="Муҳим масала келишувсиз қолди" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

– Энергетика соҳасида ишончли ҳаракат қиляпмиз, асосий етказиб берувчилар ҳар икки томоннинг двигателлари бўйича келишувга эришилди, – дея қўшимча қилган Путин. – Умид қиламанки, яқин келажакда натижага гувоҳ бўламиз. Ўз навбатида Эрдоған ғалла масаласи муҳимлигини таъкидлаб, музокара самарасини бутун дунё кутаётганини айтган.

“Ўйлайманки, ривожланмаган Африка мамлакатлари томон қадам ташлаш жуда муҳим”, деди Туркия раҳбари. Икки томонлама муносабат ҳақида гапирар экан, Москва ва Анқара “бутунлай бошқа даврни” бошидан ўтказаётганини таъкидлади.

Ўзаро ташқи савдо ҳажми 62 миллиард долларни ташкил этганидан жуда мамнунлигини, энди эса 100 миллиард долларлик мақсад сари интилаётганини Туркия раҳбари қўшимча қилган.

Икки давлат етакчилари бундан салкам бир йил олдин, 2022 йилнинг октябрь ойида Қозоғистоннинг Остона шаҳрида учрашган эди.

Сардорбек Поёнов, Искандар Исматов (видео), ЎзА.