Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муҳиддин Ишпаев: Токиодаги саммит транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш учун муҳим майдон бўлди
17:50 / 2025-12-20

Токио шаҳрида бўлиб ўтган саммит доирасида Марказий Осиё давлатлари ва Япония ўртасида транспорт ҳамда логистика соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу мулоқот минтақалар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилди. 

– Мазкур йиғин минтақамиз ва кунчиқар юрт ўртасида транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш учун муҳим майдон бўлди, –деди “Turkmen Logistics” компанияси менежери Муҳиддин Ишпаев.

Унинг таъкидлашича, Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасида транспорт ва логистика соҳаларида амалий ҳамкорлик изчил ривожланмоқда. Хусусан, Туркманбоши порти орқали Ўзбекистондан Европа мамлакатларига чиқарилаётган экспорт юклари ҳамда Эроннинг Бандар – Аббос порти орқали кириб келаётган импорт юклари бўйича қўшма логистика келишувлари олиб борилмоқда.

Маълумки, яқинда Тошкент шаҳрида ўтказилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви доирасида ҳам транспорт ва логистика соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган эди.

Экспертлар фикрича, мазкур соҳадаги қўшма лойиҳалар минтақамизнинг иқтисодий салоҳиятини оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Д.Ҳакимов, ЎзА