Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун мўлжалланган коллекторлардан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ:
муҳандислик-коммуникация коллекторларини режалаштириш ва лойиҳалаштириш;
муҳандислик-коммуникация коллекторларида муҳандислик тармоқларини жойлаштириш;
муҳандислик-коммуникация коллекторларида таъмирлаш ишларини амалга ошириш;
муҳандислик-коммуникация коллекторларидан фойдаланиш қоидалари тасдиқланди.
Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун мўлжалланган коллекторларда таъмирлаш, фойдаланиш, модернизация ва реконструкция қилиш ишлари ушбу карор талаблари асосида ташкил этилади.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан биргаликда коллектордан фойдаланувчи ташкилотлар учун ўзига тегишли бўлган муҳандислик-коммуникация тармоқлари эгалари томонидан ушбу қарор талабларига риоя этилишини доимий назорат қилиб боради.
ЎзА