English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муҳандислар учун кўргазмали семинар
12:51 / 2024-06-01

Андижонда газ таъминотини яхшилаш, мазкур йўналишда олиб борилаётган ишлар, ютуқ ва муаммолар муҳокамасига бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали томонидан Олтинкўл туманида ташкил этилган семинарда туман, шаҳар газ таъминоти бўлимлари бош муҳандислари, саноат хавфсизлиги бўйича муҳандислари иштирок этди.  

Семинар иштирокчилари дастлаб “Олтинкўлтумангаз” газ таъминоти бўлимида табиий газ тармоқлари ҳолатини яхшилаш, таъмирлаш, шунингдек, “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида бажарилган ишлар билан яқиндан танишди.  

Иштирокчилар томонидан мазкур йўналишда эришилган ютуқлар, муаммо ва камчиликлар таҳлил этилди, ишлар самарадорлигини янада ошириш, камчиликларни бартараф этиш, тумандаги илғор иш тажрибаларини вилоят миқёсида оммалаштириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.  

Шундан сўнг иштирокчилар “Марказ” маҳалла фуқаролар йиғинидаги кўчаларда табиий газ етказиб беришнинг уч босқичли тизимдан икки босқичли тизимга ўтказиш борасидаги ишлар, газ ҳисоблаш ускуналарига регуляторлар ўрнатиш жараёнлари билан танишди. Шунингдек, Катта Оқтепа маҳалласида газ қувурларини бўяш, ҳолатини яхшилаш, эксплуатация муддатини узайтириш бўйича қилинаётган ишлар кузатилди.  

– Катта Оқтепа маҳалласи ҳудудида 9 километрдан ортиқ газ қувурлари мавжуд, – дейди “Олтинкўлтумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи Салоҳиддин Содиқов. – Жорий йилда 4 километрга яқин қувурлар тартибга келтирилиши, бўёқланиши режалаштирилган. Ҳамкасбларимиз ана шу йўналишдаги ишларни самарали ташкил этиш борасидаги тажрибаларимиз билан танишди.  

[gallery-17655]

Семинар иштирокчилари Интизом маҳалласида “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида, шунингдек, “Кўмакай” автоматик газ тарқатиш шохобчаси газ қувурларини оптимизациялаш ва тартибга келтириш бўйича қилинаётган ишларни ҳам кузатди.  

Семинар соҳа муҳандисларига белгиланган ишларни самарали ташкил этиш бўйича малакаларини ошириш, ўзаро тажриба алмашиш имконини берди.  

Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари