Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муҳандислар мактабини ташкил этиш бўйича хориж тажрибаси ўрганилади
19:12 / 2023-06-01

Бугун “Ўзатом” агентлигида “Муҳандислик мактаблари – саноат тармоқлари учун янги замон инженерларини тайёрлашнинг муҳим бўғини” мавзуида семинар ўтказилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси ва Энергетика вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда депутатлар, вазирликлар мутахассислари, Савдо-саноат палатаси,“Ўзкимёсаноат” АЖ ва бошқа саноат тармоқлари ходимлари иштирок этди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги “2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонида белгиланган устувор вазифалар ҳақида сўз борди. Ушбу ҳужжат ижроси асосида ташкил этилган тадбирда  кимё саноати, энергетика, электр техникаси ва транспорт соҳаларида муҳандислар мактабини ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Семинар якунида Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан муҳандислар мактабини ташкил этиш борасида хорижий тажрибаларни чуқур ўрганган ҳолда таклифлар ишлаб чиқиш ва соҳаларни ривожлантириш борасида тавсиялар берилди.

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА