Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муҳаммадқодир Тоштемиров Доҳада чемпион бўлди
18:52 / 2025-12-25

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтаётган оғир атлетика бўйича “10th Qatar Weightlifting Cup” турнирининг навбатдаги кунида Ўзбекистон терма жамоаси медаллари сони 17 тага етди.

Мусобақанинг бугунги дастурида -94 кг. вазн тоифасида иштирок этган тажрибали спортчимиз Муҳаммадқодир Тоштемиров силтаб кўтаришда 194 кг, даст кўтаришда 166 кг. натижа қайд этди ва иккикураш якунига кўра 360 кг. умумий натижа билан учта йўналишда олтин медалга сазовор бўлди.

Бироздан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси сафида Нигора Сувонова -86 кг. вазн тоифасида баҳсларга киришади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА