Муҳаммад Закариё Розий таълимотида ахлоқ ва ахлоқий муаммолар
Руфат Пирматович АХМЕДОВ Тадқиқотчи Бухоро давлат университети Бухоро, Ўзбекистон
Аннотация
Ушбу мақолада Ислом олтин даврининг атоқли олими, табиби ва файласуфи Муҳаммад Закариё Розийнинг ахлоқий таълимотлари ўрганилган. Шунингдек, унинг ахлоқ фалсафасига қўшган ҳиссаси, ахлоқий қарашлари ўз даврининг ижтимоий-сиёсий шароити таъсирида қандай шаклланганлиги ҳамда улар шахс ва жамият дуч келадиган ахлоқий иккиланишларга қандай муносабатда бўлганлиги чуқур таҳлил этилган. Шу билан бирга, мақолада Муҳаммад Закариё Розий ахлоқий қарашларида ақлнинг ўрни, ҳасад ва шуҳратпарастликнинг хавф-хатарлари, ахлоқий камолотнинг аҳамияти каби асосий тушунчалар ёритилган.
Таянч сўзлар: ахлоқ, маданият, жамият, фалсафа, ишонч, қаноат, олижаноблик, сахийлик, ҳалоллик, адолат, сабр.