Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муҳаммад Монирул Ислом: Мустақиллик – тараққиётнинг мустаҳкам пойдевори
17:46 / 2025-08-21

Ватан учун, миллат учун, халқ учун!

Яқинлашиб келаётган Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллиги байрами муносабати билан Бангладеш Халқ Ресрубликасининг юртимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳаммад Монирул Ислом ўз табригини изҳор этди.

– Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан ўзбек халқи ва ҳукуматини самимий муборакбод этаман.

Бангладеш ҳукумати ва халқи номидан, шунингдек, ўз номимдан Ўзбекистонга тинчлик, тараққиёт ва фаровонлик тилайман.

Қайд этиш жоиз, сўнгги йилларда Ўзбекистонда жамият миқёсида, хусусан, ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда ажойиб ўсиш ва ривожланиш кузатилмоқда. Ушбу юртнинг кўплаб муҳим ютуқлари халқаро ҳамжамият томонидан тегишли равишда тан олинган. Мамлакатда муҳтарам Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасидаги ишлар ўлкани “Янги Ўзбекистон”га айлантиришга қаратилгани билан алоҳида аҳамият касб этади.

Бангладеш ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона муносабатлар барча соҳаларда, жумладан, иқтисод, таълим, туризм, маданият ва одамлар билан алоқа қилишда ўсди ва кенгайди. Биз Бангладеш ва Ўзбекистон ҳамкорлигида амалга оширилаётган салоҳият ва ваъдаларни самарали амалга ошириш орқали ушбу муносабатларни янги босқичга олиб чиқишга интиламиз.

Фурсатдан фойдаланиб, ушбу қутлуғ кунда Ўзбекистон халқига улкан муваффақиятлар ва бахт-саодат тилайман.

Яшасин Бангладеш – Ўзбекистон дўстлиги! 

Ў.Алимов, ЎзА