Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муҳаммад Aзмир: “Ижтимоий-иқтисодий соҳаларда ўсиш вақти келди”
12:55 / 2021-09-03

Тошкентда Ислом тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 46-йиллик йиғилиши давом этмоқда.

Тадбирда ИТБ гуруҳига кирувчи 57 мамлакатдан вазирлар ва юқори лавозимли шахслар, шунингдек, 2 мингдан ортиқ йирик бизнес вакиллари, экспертлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этмоқда.

Мазкур анжуманнинг аҳамияти ҳақида Шри-Ланкадаги Aмана банк бош ижрочи директори Муҳаммад Aзмир ЎзА мухбирига қуйидагиларни сўзлаб берди:

– Ўзбекистон ИТБнинг 46-йиллик йиғилишини 2-4 сентябрь кунлари ўтказиш таклифини берди. Бу қисқа вақт ичида мезбон мамлакат иқтисодиёти учун улкан имкониятлар очилиши мумкин.

Бу ерда истиқболлар ҳақиқатан ҳам ажойиб, Ўзбекистонни ривожланаётган давлатлар ичида энг кучлиси, деб биламан. Мамлакатингизда бутун Марказий Осиё минтақаси учун фойдали бўлган ижтимоий-иқтисодий соҳаларни ривожлантириш учун улкан салоҳият мавжуд.

Фурсатдан фойдаланиб, ўзбек халқини Ватанингиз мустақиллигининг 30 йиллик байрами билан табриклайман. Тараққиёт ва ёрқин келажак барпо этиш йўлида улкан зафарлар ёр бўлсин.

 

Беҳруз Худойбердиев ёзиб олди, ЎзА