Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нурафшон филиали фаолиятини тугатилади
13:22 / 2025-06-03

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нурафшон филиали фаолиятини тугатиш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нурафшон филиали фаолияти 2024/2025 ўқув йили якунланганидан сўнг тугатилади. 

Қарорга  кўра, 2025/2026 ўқув йили бошлангунга қадар Университетнинг Нурафшон филиали талабалари ўқишини Университетнинг тегишли курсларига белгиланган тартибда кўчириш ишлари ташкил этилади.

ЎзА