Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабга қабул қай тартибда амалга оширилади?
12:19 / 2025-06-13

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган таълим маскани ҳисобланади.

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Жўрабек Жангиров томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган таянч мактабининг Бухоро, Хоразм, Фарғона, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида филиаллари ташкил этилган.  

Ўзбек тили бўйича 5-, 6-, 7-, 8-, 9-синфларга ўқувчилар фақат аниқ фанлар йўналиши бўйича белгиланган квота доирасида ўқишга қабул қилинади.

Мактабларда ўқиш истагида бўлган талабгорлар ўзлари таълим оладиган мактаби жойлашган ҳудуд бўйича жорий йилнинг 1 июнидан 20 июнига қадар ҳужжатларини фақат онлайн шаклда my.gov.uz ҳамда ariza.piima.uz сайтлари орқали топширади.

Тошкент шаҳрида жойлашган Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган таянч мактабига эса барча ҳудудлардаги мактаб ўқувчилари ҳужжат топширишлари мумкин.

Шунга кўра, талабгор ўқувчи фақатгина ўзи таълим оладиган мактаби жойлашган ҳудуддаги ёки Тошкент шаҳрида жойлашган Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган таянч мактабининг бирига ҳужжат топшира олади.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган таянч мактабининг филиаллари республиканинг барча ҳудудларида босқичма-босқич ташкил этилиши режалаштирилган. Ўтган ўқув йилида мазкур мактабнинг Нукус, Андижон, Самарқанд шаҳарларида филиллари ташкил этилган эди.

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА