Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Муҳаббатнинг ватани” китобхонлар учун тақдим этилди
14:42 / 2022-03-18

ФОТОРЕПОРТАЖ

Гулистон давлат университети Маданият саройида элимизнинг ардоқли шоири, “Турон” ФА академиги, Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Муҳаммад Исмоилнинг “Муҳаббатнинг ватани” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбирда иштирок этган Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари Отабек Носиров Муҳаммад Исмоилни таваллуд куни ҳамда янги китоби билан қутлаб, шоирга самимий тилаклар билдирди.

[gallery-6199]

Шунингдек, маросимда “Турон” фанлар академияси президенти, тарих фанлари доктори, профессор Ҳайдарбек Бобобеков тадбирда сўз олди.

– “Турон” фанлар академияси 2012 йили ташкил этилган бўлиб, айни пайтда унинг 800 нафардан зиёд академик ва фахрий аъзолари бор, - деди Ҳ. Бобобеков. – Ушбу академияга 21 мамлакат вакиллари аъзо бўлган. Шулар қаторида шоир Муҳаммад Исмоил ҳам бор. 
Тақдимот маросими шеърхонлик ва куй-қўшиқларга уланиб кетди. Элимизнинг таниқли санъаткорлари ҳамда Гулистон давлат университети халқ-чолғу оркестри жамоаси ўз чиқишлари билан барчани хушнуд этди. 

Фурқат ТОШМАТОВ, ЎзА