Муҳаббатдан Ватан қурган ижодкор
Туркиянинг нуфузли нашриётларидан бири “Baygenç Yayıncılığı” Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Бошқаруви аъзоси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир ва публицист Олимжон Ўсаровнинг “Aşktan Bir Dünya Kuracağim” (“Муҳаббатдан Ватан қураман”) номли китобини турк тилида нашр қилган эди.
Китобдан шоирнинг Ватан, истиқлол, муҳаббат мавзусидаги туркум шеърлари ўрин олган.
Бугун, 4 август куни, соат 14:00 да Аланья шаҳридаги Ёзувчилар жамияти биносида туркиялик китобсеварларга мазкур китобнинг тақдимот маросими бўлиб ўтади.

Тадбирда таниқли шоир ва ёзувчилар, ноширлар ва таржимонлар, жамоат арбоблари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этади.
Китобнинг ношири ва муҳаррири – Арслан Байир.
Таржимон – Дилфуза Мискин, рассом – Сениха Ўздил.
Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ахборот хизмати маълум қилмоқда.
Н.Усмонова,
ЎзА