French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муҳаббат Йўлдошева "Ўз касбининг фидойиси" эсдалик нишони билан тақдирланди
10:21 / 2024-09-23

Ёзувчи, журналист ва таржимон, бугунги кунда 50 дан ортиқ китоблари адабиёт мухлислари меҳрини қозонган Муҳаббат Йўлдошева Илм-маърифат маркази ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи давлатлари ҳамкорлигида ташкил этилган халқаро илмий-амалий кўрик-танловда "Ўз касбининг фидойиси" эсдалик нишони билан тақдирланди.

Айтиш керакки, Муҳаббат Йўлдошева адабиёт мухлисларига фантаст-ёзувчи, журналист, сценарист, кинотаржимон сифатида яхши таниш. 

Муҳаббат опа 1964 йил 22 март куни Тошкент вилоятида туғилган. Тошкент Политехника институти - ҳозирги Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг тоғ-металлургия факультетини битирган (1987). Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси (1989 йилдан).

Муҳаббат Йўлдошеванинг фантастик ҳикоя ва эртаклари инглиз, серб, ҳинд, бенгал, корейс, қозоқ, хитой, украин, беларусь, вьетнам ва рус тилларига таржима қилинган. 

Асарлари Миср, АҚШ, Хитой, Жанубий Корея, Англия, Покистон, Украина, Қозоғистон, Вьетнам ва бошқа мамлакатларда нашр қилинган. 

Муҳаббат Йўлдошева Москвада ўтказилган “Белая Срижаль” I Халқаро ҳикоялар танловида болалар адабиёти йўналиши бўйича ғолиб бўлган. 

2013 йилда Жанубий Кореяда ўтказилган Ўрта Осиё мамлакатлари халқларининг мифлари, эртаклари ва афсоналари асосидаги сценарийлар Халқаро танловида “Кўҳи-Қоф шаҳзодаси” номли бадиий фильм сценарийси билан 1-ўринни эгаллаган. 

2022 йилда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ўтказилган “Аёлга эҳтиром” адабий танловининг ғолиби бўлган. 

Н.Усмонова, ЎзА