Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муғол қишлоғи муаммолари ижобий ҳал этилмоқда
11:24 / 2025-02-18

Расмий муносабат

Жорий йил 6 февралда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг сайтида “Муғол қишлоғи муаммолари қачон ўз ечимини топади?” сарлавҳали танқидий мақола чоп этилгандан сўнг, Зомин туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан вазият тўлиқ ўрганиб чиқилди.  

Тумандаги “Ширин” ҚФЙ ҳудудида жойлашган Муғол қишлоғида “Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” тамойили асосида эскирган электр симёғочлари ўрнига 132 дона темир-бетон таянч устуни ўрнатилди. 4,5 километр узунликда замонавий СИП2 3Х35 маркали кабель орқали электр узатиш тармоғи тортиш ишлари охирига етказилмоқда.  

Шунингдек, қишлоқда 2 дона янги трансформатор ўрнатиш чоралари ҳам кўриб чиқилмоқда. Қисқа фурсатларда ушбу муаммо бартараф этилади.  

Айни вақтда хонадонларнинг электр ҳисоблагичгача бўлган қисмида кирувчи кабелларни тортиш ишлари давом этмоқда.

Шунингдек, ҳудуддаги 45-сонли мактабга 8 тонна сифатли кўмир етказиб берилиб, мактабни иситиш борасидаги муаммо бартараф этилди.

Ушбу танқидий мақолада келтирилган  қишлоқ аҳолисининг чорва моллари учун яйлов ҳамда қабристон учун қўшимча ер майдони ажратиш борасидаги масала мутасаддилар томонида ўрганиб чиқилмоқда.

Ҳудуддан ўтувчи автомобиль йўлининг тегишли жойларига светофор ва радарлар ўрнатиш, қатновни тартибга солиш ҳамда йўл билан боғлиқ бошқа муаммолар ўрганилиб, тегишли равишда ҳал этилиши белгиланди.

Муғол қишлоғи муаммоларини бартараф этиш ишлари Зомин туман ҳокимлиги мутасаддилари томонидан назоратга олинди.

Зомин туман ҳокимлиги

ахборот хизмати.

ЎзА