Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳам сайловда иштирок этди
12:06 / 2021-10-24

Ўзбекистон тараққиёти ва фаровонлигини таъминлашда Президент сайлови муҳим воқеа ҳисобланади. Бу жараёнда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари ҳам иштирок этдилар.

Сайловлар очиқлик ва шаффофлик асосида ўтмоқда. Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 41-сайлов участкасига келиб, муносиб номзодга овоз бердилар.

Шундан сўнг, муфтий ҳазратлари ушбу участка масъуллари билан суҳбат қуриб, мамлакатимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик ва сайлов жараёнлари муваффақиятли ўтишини тилаб, жумладан шундай дедилар:

– Аллоҳ таолога шукрки, бугун тарихий воқеада иштирок этиш бахтига муяссар бўлдик. У ҳам бўлса, Ўзбекистон Президентлигига муносиб номзодга овоз бериш кунидир. Мен ҳам мана шундай бир юртнинг фуқароси сифатида, диёрини севувчи мусулмон ўлароқ овоз беришда иштирок этмоқдаман. Умид қиламизки, азизлар ҳар бир нарса ниятга боғлиқдир. Имом Бухорий ҳазратлари ривоят қилган ҳадиси шарифда, Пайғамбаримиз алайҳиссаллом, барча ишлар ниятга боғлиқдир, деб марҳамат қилганлар. Шундай экан биз ҳам муносиб номзодга яхши ният ила овоз бердик. Ҳар бир мўмин-мусулмоннинг яхши ният ила муносиб номзодга овоз бериши яхшилик йўлидаги ҳамкорлигидир.

Ҳақ таоло Қуръони каримда: “Эзгулик ва тақво (йўли)да ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва адоват (йўли)да ҳамкорлик қилмангиз!”, деб баён қилган (Моида, 2).

Шундай экан, биз яхшилик йўлида бир-биримизга ёрдам бермоқдамиз. Аллоҳ таоло муносиб номзодни юртимиз, халқимиз ва келажагимиз учун хизмат қилишда Ўзи мададкор бўлсин...

 

 ЎзА