Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муфтий аҳоли билан учрашди
15:54 / 2024-07-24

ФОТОРЕПОРТАЖ

Қўқон шаҳар мусиқали драма театрида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаровнинг маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда муқаддас ислом динининг юртимизда ривожланиши баробарида бугун аҳоли юриш-туриши ва кундалик турмуш тарзидаги тутган ўрни ҳамда жамият равнақидаги аҳамияти хусусида сўз юритилди.  

Мулоқотда яқиндагина давлатимиз раҳбарининг Фарғона вилоятига амалга оширган ташрифи, унинг самараси, кўтарилган масалалар ижросига эътибор қаратилди.  

[gallery-18395]

Мамлакатимиздаги масжидларнинг мавжуд ҳолати, ҳар бири алоҳида ташкилот сифатида фаолият олиб бораётгани, 300 дан ортиғи эса ўзини-ўзи таъминлаётгани таъкидлаб ўтилди.  

Ўзаро суҳбат давомида айрим ижтимоий масалалар атрофида ўралашиб қолаётганлар, билиб-билмай турли эгри йўлларга кираётганлар танқид остига олинди. Ўзбекистон Мусулмонлар идораси қошида Ўрта Осиёда ягона бўлган Фатво маркази иш юритиб келаётгани, барча йўлланган саволлар юзасидан атрофлича жавоб берилаётганлиги айтилди.  

Ўзаро савол-жавобларда фарзандлар учун ақиқа ўтказиш, масжидлардаги жума маърузалари, оилавий ажримлар, айрим ёшларнинг никоҳга енгил қараши, умра зиёратига бориб келиш, ўғил-қизлар тарбияси каби масалаларда фикр алмашилди. 

Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА