French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мудофаа вазирлигида мустақиллик байрами тантанаси ўтказилди
17:24 / 2019-08-30

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида байрам тадбири ўтказилди.


Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида байрам тадбири ўтказилди.

Унда мудофаа вазири, генерал-майор Баҳодир Қурбонов, вазир ўринбосарлари, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари ва бошқа меҳмонлар иштирок этди.

photo_2019-08-30_16-31-26.jpg

Ватанимиз ўтган йигирма саккиз йил ичида ақл бовар қилмас даражада ўзгарди. Ҳеч бир соҳа қолмадики, мустақилликнинг заррин нурларидан обод бўлмаган. Энг муҳими, ислоҳотлар жараёнида юрт тинчлиги ва осойишталигини ҳимоя қилишга қодир бўлган қудратли Қуролли Кучларимиз барпо этилди.

Тадбирда сўзга чиққан мудофаа вазири Қуролли Кучларимизнинг шаклланиш босқичлари, тизимда олиб борилаётган ислоҳотларга урғу берар экан, армия сафларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг касбий маҳорати, тажрибасини ҳам алоҳида эътироф этиб ўтди. Уларнинг “АрМИ–2019” халқаро армия ўйинларида кўрсатган натижаларини яна бир бор олқишлади.

photo_2019-08-30_16-31-29.jpg

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан Президентимиз фармонига кўра мамлакатимиз Қуролли Кучларининг жанговар тайёргарлигини оширишдаги хизматлари, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш ва тинчликни таъминлаш борасида алоҳида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатган бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга Ватанимизнинг юксак мукофотлари тантанали равишда топширилди. Яна бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга навбатдаги ҳарбий унвонлар тақдим этилди.

photo_2019-08-30_16-31-32.jpg

– Юксак давлат мукофотига лойиқ топилганимдан беҳад хурсандман, –дейди “Дўстлик” ордени соҳиби, подполковник Беҳзод Давлетов. – Ватан учун қилинган меҳнат, албатта, қадрланади, деган гап бор. Бу сўзнинг исботини мен ҳаётим мисолида кўряпман. Албатта, бундай эътибор биз –ҳарбий хизматчиларга куч бағишлайди. Доим фидойи бўлишга чорлайди. Бу даражага эришишимда менга таълим-тарбия берган ва йўл-йўриқ кўрсатган устозларимнинг, орзуларимни қўллаб-қувватлаган ҳамда ҳамиша ишонч билдириб, дуои-жонимни қилиб турган яқинларимнинг ҳиссаси беқиёс. Мен Ватанимизнинг билдирган юксак ишончини оқлайман ва ҳеч қачон юрт осойишталигини сақлаш йўлида хизмат қилишдан толмайман.

Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли хонандалари ва эстрада юлдузлари ижросидаги куй-қўшиқлар ҳамда дилрабо рақслар кечага ўзгача шукуҳ бағишлади.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва
оммавий коммуникациялар департаменти