Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мудофаа вазирлигида ҳарбий илмий салоҳият 10 баробарга ошди
14:43 / 2021-10-27

Мамлакатимизда ижтимоий-ҳарбий, ҳарбий-техник, ҳарбий-иқтисодий ва ҳарбий-сиёсий йўналишлар бўйича ҳам мақсадли илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида ҳарбий илм-фаннинг ривожланиш истиқболлари” мавзусидаги матбуот анжуманида бу ҳақда батафсил маълумот берилди.

Унда мудофаа вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби Баҳром Зулфиқоров, Мудофаа вазирлиги Ҳарбий кадрлар тайёрлаш бошқармаси бошлиғи Улуғбек Мамадалиев ва Қуролли Кучлар академияси бошлиғининг инновация ва илмий ишлар бўйича ўринбосари Рустамжон Самаров спикер сифатида иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси, Мудофаа вазирлиги Ахборот коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти ҳамда Қуролли Кучлар Ҳарбий тиббиёт академияси ташкил этилиши Мудофаа вазирлигида илм-фан, ҳарбий-илмий ва инновацион фаолият ривожига улкан ҳисса қўшгани айтиб ўтилди. Илмий тадқиқотларни амалга ошириш мақсадида Қуролли Кучлар академияси негизида Илмий взвод ташкил этилиб, докторантурада хорижий давлатлар ҳарбий кадрларини тайёрлаш тизими ҳам йўлга қўйилгани маълум қилинди.

Ҳарбий илм-фанни ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар натижасида сўнгги беш йилда илмий салоҳият 10 баробар, яъни 3 фоиздан қарийб 30 фоизга, олимлар сони қарийб 14 баробарга ошди. Беш йил аввал вазирлик таркибида бор йўғи 15 нафар олим бўлган. Жорий йилга келиб уларнинг сони 201 нафарга етди. Қуролли Кучлар академиясининг таянч докторантурасида тўққизта ихтисослик бўйича ҳарбий-илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.

[gallery-4448]

Шу каби маълумотлар юзасидан журналист ва блогерларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб қайтарилди.

Маълумот ўринида, вазирлик илмий салоҳиятини юксалтириш, ҳарбий олимларнинг илмий-тадқиқот ишларини қўшинларга ва кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда ёш ҳарбий олимларни кашф этиш мақсадида Мудофаа вазирлигида “Энг яхши илмий мақола” кўрик-танлови жорий этилган. Шунингдек, бугунги кунда Қуролли Кучлари академиясининг илмий-ижодий гуруҳи томонидан Амир Темур бобомизнинг бой ҳарбий мероси ва илғор ҳаётий тажрибасининг илмий жиҳатларига асосланган “Амир Темур ҳарбий санъати” номли китобни яратиш ишлари олиб борилмоқда.

 

З.ЖОНИБЕКОВ, ЎзА