Мудофаа вазирлиги расмий муносабати
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг телеграм каналида Давлат харидлари соҳасида қонун талабларига риоя қилиниши юзасидан ўтказилган ўрганишлар натижалари эълон қилинди. Унда Мудофаа вазирлиги тизимига оид маълумотлар ҳам келтириб ўтилган бўлиб, эълон қилинган маълумотлар оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда турли салбий талқинларга сабаб бўлмоқда.
Агентликнинг хабарида Мудофаа вазирлиги томонидан Давлат харидлари соҳасида қонун талабларига риоя қилинишида хато ва камчиликлар мавжудлиги баён этилган. Такидлаш керакки, ушбу ҳолатлар Мудофаа вазирлиги бюджет маблағларига мутлақо алоқаси бўлмаган Ҳарбий савдо корхоналарининг 5 йиллик фаолияти давомида йўл қўйилган хато ва камчиликлардан иборат эканлиги аниқланган.
Шу муносабат билан, республикамиздаги барча электрон нашрлар ва блогерлардан маълумотларни нотўғри талқин қилмасликларини сўраймиз. Эслатиб ўтамиз, асосланмаган ёлғон хабар тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.
Мудофаа вазирлиги Ахборот ва
оммавий коммуникациялар департаменти