Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мудофаа вазирлиги боксчилари медаль жамғаришда тенгсиз
09:44 / 2026-01-23

Тошкент шаҳридаги "Олимпия шаҳарчаси"да бокс бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада қайд этилган натижаларга кўра, умумжамоа ҳисобида 3 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритган Мудофаа вазирлиги жамоаси "Энг яхши терма жамоа" дея эътироф этилди. Шунингдек, фарғоналик боксчилар 3 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медали билан иккинчи, Самарқанд жамоаси эса 2 та олтин ва 2 та кумуш билан кучли учликни якунлаб берди.

Азиза Зокирова энг яхши аёл боксчи бўлди. Самандар Олимов "Энг яхши эркак боксчи" номинацияси ғолиби бўлди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақада эркаклар ўртасида Асилбек Жалилов, Самандар Олимов, Абдураҳмон Маҳмуджонов, Адҳамжон Муҳиддинов, Ҳавасбек Асадуллаев, Жавоҳир Абдураҳимов, Раҳматулло Бойматов, Жасурбек Йўлдошев, Мадияр Саидраҳимов, Жаҳонгир Зокиров олтин медални қўлга киритди.

Аёллар ўртасида эса Фарзона Фозилова, Феруза Казакова, Нигина Ўктамова, Хуморабону Мамажонова, Ситора Турдибекова, Навбаҳор Ҳамидова, Азиза Зокирова, Айсенем Саруарова, Рухшона Парпиева, Олтиной Сотимбоева каби чарм қўлқоп усталари чемпионга айланди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА