Мудофаа вазирига янги матбуот котиби тайинланди
Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг тегишли буйруғи билан подполковник Фаттахов Улуғбек Абдураимович мудофаа вазирининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
Улуғбек Фаттахов тайинловга қадар Мудофаа вазирлигида бошқарма бошлиғи вазифасида фаолият юритган.
Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрасияси коммуникациялар департаменти ҳамда Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига кўра амалга оширилди.