Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мудофаа соҳасидаги инновацион технологиялар фестивали ташкил этилди
11:02 / 2024-05-06

Мамлакатимизнинг технологик жиҳатдан мустақиллигини янада ошириш, иқтидорли ёшларни ушбу соҳага кенг сафарбар этиш мақсадида “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида мудофаа соҳасида инновацион технологиялар фестивали ташкил этилди.

Ушбу фестивалда Қуролли Кучларга зарур бўлган замонавий технологиялар, металлургия, кимё саноати ҳамда тўқимачилик соҳасидаги 20 га яқин ишлаб чиқарувчи йирик корхона, 50 та ташкилот, 30 дан ортиқ ишлаб чиқарувчи жисмоний шахслар ва ихтирочилар ўзларининг маҳсулотлари билан иштирок этди.  

Фестиваль доирасида 7 тур бўйича, яъни робототехника, киберспорт, дрон-рейсинг, 3D моделлаштириш, дронларни лойиҳалаштириш ва дастурлаш бўйича мусобақалар ўтказилди.  

Унда техника, алоқа, ахборот-коммуникация технологиялари, ўқув-техник воситалари, дастурий таъминот, авиация, учувчисиз учиш тизимлари, робототехника қурилмалари, тренажёр комплекслар, ҳимоя воситалари, кимё технологиялари ва бошқа истиқболли йўналишлар бўйича ишланмалар ва маҳсулот прототипларини истиқболда қўллаш учун рақобатбардош лойиҳалар сараланди.  

Фестиваль доирасида мусобақалар ғолиблари тақдирланди.  

 

Н.Раҳмонова,

ЎзА