Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мудофаа бўлими учун замонавий бино барпо этилди
11:39 / 2025-09-12

Мамлакатимизда Мустақилликнинг 34 йиллик байрами катта хурсандчилик билан нишонланаётган шу кунларда Сардоба туманида аҳолини қувонтирган яна бир муҳим воқеа рўй берди. Туманда Мудофаа ишлари бўлими учун замонавий ва қулай янги бино барпо этилиб, фойдаланишга топширилди. Бу иншоот сардобаликлар учун чин маънода байрам туҳфаси бўлди.

Лойиҳа қиймати 3 миллиард 224 миллион сўм бўлиб, қурилиш ва жиҳозлаш ишларини вилоятдаги  “O‘chmas nur” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари амалга оширди. Эътиборли жиҳати, янги бино туман мудофаа бўлими ходимлари учун зарур жиҳозлар билан тўлиқ таъминланди.

Тантанали очилиш маросимида вилоят ва туман ҳокимликлари вакиллари, нуронийлар, фахрийлар, Мудофаа ишлари бўлими ходимлари ҳамда ёшлар иштирок этишди. Чиқишларда мамлакатимизда сўнгги йилларда кенг кўламда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ижтимоий ислоҳотлар ҳақида сўз юритилиб, янги бино ана шу эзгу ишлар давоми экани таъкидланди.

Иштирокчилар янги бино имкониятлари билан яқиндан танишиб, унда яратилган замонавий инфратузилма, қулай меҳнат муҳити ва техник жиҳозларни юқори баҳоладилар.

Мазкур иншоот келгусида туман аҳолиси, айниқса, ёшларни ватанга садоқат ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, шунингдек, сафарбарлик тайёрлов ишларини самарали ташкил этишда муҳим аҳамият касб этади.

Гулом Примов, ЎзА мухбири