Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муддатли ҳарбий хизматчиларга имконият
19:25 / 2026-02-06

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарё вилоятида Мудофаа вазирлигига қарашли қўмондонлик ва вилоят Касбий таълим бошқармаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Келишувга мувофиқ, Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган Хавфсизлик кенгаши йиғилишида белгиланган устувор вазифалар ижроси таъминланади.

[gallery-27515]

Меморандумнинг асосий мақсади муддатли ҳарбий хизматчиларни амалий касбларга ўқитиш, ахборот технологиялари ва компьютер саводхонлиги бўйича билимларини ошириш, хизматдан сўнг уларнинг ишга жойлашиши ёки ўзини ўзи банд қилишига кўмаклашишдан иборат.

Ҳужжатга асосан, муддатли ҳарбий хизматчилар “Ахборот технологиялари”, “Пайвандлаш ишлари”, “Чилангарлик ишлари” йўналишларида икки ойлик ўқув курсларида касбга ўқитилади.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА