Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муддатли ҳарбий хизматчилар учун тест синовлари бошланди
13:19 / 2026-01-19

Республикамизда Қуролли Кучлар сафидаги муддатли ҳарбий хизматчилар учун имтиҳонлар бошланди. Айни вақтда Андижон, Навоий, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида тест синовлари бўлиб ўтмоқда.

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, тест синовлари муддатли ҳарбий хизматчилар томонидан жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик дастурларининг ўзлаштирганини якуний баҳолаш бўйича ташкил этилмоқда.

Тест синовларида 40 та жанговар тайёргарлик, 20 та маънавий-маърифий тайёргарлик, 10 та математика, 10 та физика фани бўйича ва 20 та мантиқий тест топшириқлари берилади.

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА