Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муддатли ҳарбий хизматчилар учун тест синовлари бўлиб ўтди
12:20 / 2026-01-20

ФОТОРЕПОРТАЖ

Жиззах гарнизонида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарларнинг кейинги ҳаёт йўлида имконият яратувчи имтиёзли тавсияномалар учун тест синовлари ташкил этилди.

Тест жараёни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги қўшинларда белгиланган тартиб ва талаблар асосида, очиқлик, шаффофлик ҳамда адолат принципларига қатъий риоя этилган ҳолда ўтказилди. Барча иштирокчилар учун тенг шарт-шароитлар яратилди ва баҳолаш мезонларига қатъий амал қилинди.

[gallery-27200]

Тест синовлари жанговар ҳамда маънавий-маърифий тайёргарлик, математика, физика фанлари ва мантиқий тест саволларини қамраб олди. Жами 100 та саволдан иборат синовда барча саволларга тўғри жавоб бериш орқали максимал 110 балл тўплаш мумкин бўлиб, тест учун 3 соат вақт ажратилди.

Ҳар йили хизмат бурчини виждонан ва намунавий адо этган, тестда юқори натижа кўрсатган муддатли ҳарбий хизматчиларга олий таълим муассасаларига киришда қўшимча имтиёз берувчи тавсияномалар тақдим этилади. Ушбу тавсияномалар 3 йил мобайнида амал қилади.

Мазкур тизим ёш аскарларнинг билим ва салоҳиятини ошириш, олий таълимга интилишини қўллаб-қувватлаш ва Ватанга садоқат билан хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар меҳнатини рағбатлантиришга хизмат қилмоқда.

Жамшид ЁРБЕКОВ(сурат),ЎзА