Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муддатли ҳарбий хизматчилар тест топширди
15:08 / 2023-01-27

Давлат тест маркази Бухоро вилояти бўлимида Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорига мувофиқ Қуролли Кучлар сафидан резервга бўшатилаётган муддатли ҳарбий хизматчилар тест синовидан ўтди.

Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округи Бухоро гарнизони Н-ҳарбий қисми муддатли ҳарбий хизматчилари имтиёзли тавсиянома олиш учун тест синовлари топширди. Ушбу жараёнларда ҳар бир аскар ўзининг интеллектуал билимини яна бир бор синовдан ўтказди.  

– Бугун мен имтиёзли тавсиянома олиш учун тест синовларига қатнашдим, – дейди тошкентлик аскар Жаҳонгир Валиев. – Бунда мактаб ва коллежда олган  билимлар, қолаверса, ҳарбий хизмат давомида ўқиб ўрганганларим муҳим аҳамият касб этди. Синовлардан муваффақиятли ўтиб, юқори балл тўпласам ва имтиёзли тавсияномани қўлга киритсам албатта ўзим хоҳлаган олий ўқув юртига ўқишга кириб мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссамни қўшаман.  

[gallery-10393]

Тест синовларида юқори балл тўплаган муддатли ҳарбий хизматчилар имтиёзли тавсияномаларни қўлга киритиб, олий таълим муассасаларига ўқишга киришда қўшимча балл тўплаш имкониятига эга бўлади.  

Маълумот учун, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасини олган муддатли ҳарбий хизматчилар республикамизнинг олий ҳарбий таълим муассасаларидаги тегишли таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра, тўплаган балларининг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёзга, республиканинг олий таълим муассасалари бакалавриатига ўқишга кириши учун тегишли ўқув йилига тасдиқланадиган олий таълим муассасаларига қабул параметрларидан ташқари алоҳида ажратилган қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.  

 

Зариф Комилов,  

Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА