ФОТОРЕПОРТАЖ
Шарқий ҳарбий округ қарашли ҳарбий қисм ва муассасаларда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар олий таълим муассасаларига имтиёзли равишда кириш имконини берувчи тавсияномаларни қўлга киритиш мақсадида тест синовларида иштирок этмоқда.
Хусусан, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг Фарғона вилояти бўлимида ўтказилган тест синовлари аскарларнинг билим ва тайёргарлик даражасини холисона баҳолаш мақсадида ташкил этилди.
Тест жараёнлари давомида муддатли ҳарбий хизматчиларнинг жанговар ҳамда маънавий-маърифий тайёргарлиги, шунингдек, математика ва физика фанлари бўйича билимлари ҳамда мантиқий фикрлаш кўникмалари синовдан ўтказилди.
[gallery-27293]
Таъкидлаш жоизки, ҳар йили ўз хизмат бурчини виждонан адо этган, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарликда муносиб натижаларга эришган, шунингдек, тест синовларида юқори кўрсаткичларни қайд этган муддатли ҳарбий хизматчиларга олий таълим муассасаларига ўқишга киришда қўшимча имтиёз берувчи тавсияномалар тақдим этилади. Бу имконият ёш аскарларнинг билимга бўлган интилишини янада кучайтириб, уларнинг келажакдаги касбий ва шахсий ривожи учун мустаҳкам замин яратмоқда.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА