Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муддатидан аввал озодликка чиққан аёллар билан учрашув ташкил этилди
13:55 / 2023-09-11

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Н.Умарова ҳамда тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида Президент фармони асосида авф этилган ва муддатидан аввал озодликка чиққан аёллар учун сайёр қабул бўлиб ўтди.

Қабул давомида аёлларнинг оиласи ва яқинлари бағрига қайтиши, ижтимоий ҳаётга мослашиб, соғлиғини тиклаши, бандлигини таъминлаш, вояга етмаган фарзандларининг таълим олиши, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш ва муаммоларини ҳал этишга эътибор қаратилди.  

Шунингдек, аёлларга давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган фармон ва қарорлар асосида оила ва хотин-қизлар учун яратилаётган имкониятлар, жумладан, таълим, соғлиқни сақлаш ҳамда ижтимоий ҳимоя каби масалаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида тушунчалар берилди.  

Иштирокчиларнинг ҳуқуқий масалалардаги саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоб берилди.  

 

Гулноза Бобоева,

ЎзА