Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мубораклик отадан салкам 12 миллион сўм алимент ундирилди
18:48 / 2021-04-23

Қашқадарё вилояти Мажбурий ижро бюроси Муборак туман бўлими иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судининг 2018 йил 12 ноябрь кунги суд буйруғига кўра, қарздор Ж.Валиқуловдан ундирувчи Г.Жабборалиева фойдасига вояга етмаган 1 нафар фарзанди таъминоти учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

– Шу куннинг ўзида ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарздорга юборилган. Ота вояга етмаган фарзанди учун шу кунга қадар алимент пулларини суд буйруғида белгиланганидан кўра кам миқдорида тўлаб, тўлиқ тўлашдан бўйин товлаб келган, – дейди МИБ Муборак туман бўлими давлат ижрочиси Отабек Розиқов. 

– Давлат ижрочисининг қарз ҳисоблаш қарорига кўра, отанинг алиментдан бўлган қарздорлиги 11 миллион 800 минг сўмни ташкил қилди. Жорий йилнинг 9 апрель куни Бюро ходимлари қарздорга тўламаслик оқибатлари ҳақида ҳуқуқий тушунтириш бериб, огоҳлантирганидан сўнг Ж.Валиқулов мавжуд қарздорликни тўлаб берди.

Ў.Баротов, ЎзА