Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муборакдаги осма кўприкдан қатнаётган ўқувчилар дарсдан кўра, ундан соғ-саломат ўтишни ўйлашади
12:58 / 2020-02-29

Хизмат сафари билан Муборак туманида бўлганимизда тумандаги Сариқ қишлоғига ҳам йўлимиз тушди.


Хизмат сафари билан Муборак туманида бўлганимизда тумандаги Сариқ қишлоғига ҳам йўлимиз тушди. Йўл-йўлакай ҳудуд аҳолиси билан ҳам учрашиб мулоқот қилдик. Ростдан, аҳолини қийнаётган муаммолар оз эмас, аммо уларнинг ичида бир масала ҳудуд аҳолисини узоқ йиллардан буён қийнаб келади...

Гап шундаки, ҳудуддан оқиб ўтувчи “Қашқадарё” дарёси Сариқ қишлоғини иккига ажратиб қўйган. Қишлоқ аҳолиси дарёнинг у томондан бу томонига узоқ йиллар олдин ҳашар йўли билан қурилган, ҳозирда муддатини ўтаб, тахталари чириб, нураб тушиш арафасига келиб қолган осма кўприкдан ўтишга мажбур. Айниқса, қишлоқдаги 16-мактабга қатнайдиган ўқувчилар ҳам шу кўприкдан ўтишади. Боиси дарё ўзани бўйлаб бошқа кўприк йўқ. Энг яқини 3 километрдан кейин келади.

1.jpg

2.jpg

— Қиш пайтларда фарзандларимиз бу кўприкдан юрак ҳовучлаб ўтади, — дейди ўзини таништиришни хоҳламаган, кўприкдан ўтаётган қишлоқ аёлларидан бири. – Биз катталар ҳам базўр ўтамиз. На илож бошқа йўл бўлмагач шу ердан ўтишга мажбурмиз. Баҳор ойларида дарё тўлиб оқади. Бундай пайтларда қўрққанимиздан болаларимизни мактабга юбормаган пайтларимиз ҳам бўлган. Туман раҳбариятига неча бор айтяпмиз, лекин биров келиб ҳолимиздан хабар олмайди. Кўприк симлари узилиб, кимдир жабр кўрмаса бўлди.

4.jpg

5.jpg

Дарҳақиқат, айни пайтда ушбу осма кўприк ачинарли, авария ҳолатида. Қалаб чиқилган тахталар бирин-кетин синиб кета бошлаган. Ўтаётганда чиқадиган ғичирлаган овоздан юрак хавотирга тушади. Пастда эса чуқур ва тез оқар дарё шовуллайди. Мактаб ўқувчилари эса ўқитувчилари кўмагида қўрқа-қўрқа ўтмоқда. Шу ерлик ота-оналарнинг таъкидлашича, улар фарзандларининг дарс олишидан ҳам кўра, кўпроқ осилиб қолган кўприкдан эсон-омон ўтишини ўйлашади.

Ўйлаймизки, ушбу арзимаган, аммо ўта жиддий муаммога туман мутасаддилари тез кунда эътибор қаратишади. Осилиб қолган осма кўприк масаласига ечим топишади. Ҳеч бўлмаса, уни мустаҳкам қилиб, таъмирлаб беришга ва Сариқ қишлоғилик ўқувчиларнинг эркин таълим олишига имконият яратишади. Тағин яна ким билсин.

7.jpg

9.jpg

10.jpg