Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муборакда табиий газ қазиб чиқариш барқарорлиги таъминланмоқда
18:00 / 2021-01-28

Мамлакатимизда нефть-газ соҳасини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мазкур талаблардан келиб чиқиб, "Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Жумладан, жамият тасарруфидаги нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари томонидан табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш ва бу борада барқарор кўрсаткичларни узлукcиз равишда таъминлашга ҳаракат қилинмоқда.

Таъкидлаш керакки, "Ўзбекнефтгаз” АЖ бўйича табиий газ қазиб чиқариш режаси 2 264,4 миллион метр куб бўлиб, январь ойининг 25 кунлигида 2 284,9 миллион метр куб табиий газ қазиб чиқарилди.

"Ўзбекнефтгаз” АЖнинг газ қазиб олиш бўйича локомотив корхоналаридан бири – Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида 3 минг 650 нафардан ортиқ ишчи-ходим меҳнат қилади. Бошқарма 43 та нефть ва газ конига эга. Шунингдек, 6 та газни комплекс тайёрлаш қурилмаси ва 5 та газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси, 13 та сиқув компрессор станциясидан иборат қурилмаларидан унумли фойдаланилмоқда. Эътиборли жиҳати, бошқарма конларидан бир кунда 45 миллион метр куб табиий газ, 860 тонна газ конденсати ва 321 тонна нефть қазиб олинмоқда.

Бошқарма жамоаси табиий газ қазиб чиқариш барқарорлигини таъминлашни асосий мақсад қилиб, ушбу ҳудудда бир қатор ишларни бажараётгани таҳсинга сазовордир.

“Сомонтепа” конидан “Ўртабулоқ” конигача бўлган 1020 мм лик узунлиги 33000 п/м табиий газ қувурини технологик суюқликлардан тозалаш мақсадида поршень юбориш ва қабул қилиш узелини қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилгани ана шундай саъй-ҳаракатларга яққол мисол бўлади.

Ушбу ишлар натижасида қувурлар кўп миқдорда йиғилиб қолаётган технологик суюқликлардан тозаланиб, табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш ва газ ҳайдаш агрегатларини бир маромда ишлашини таъминлашга эришилди.

Ўз навбатида, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Помуқ” конидаги газ ҳайдаш агрегатлари тўла таъмирланиб, газ ҳайдаш ҳажмлари оширилди.

Шунингдек, “Зеварда” сиқув компрессор станциясида кузатилган носозлик қисқа муддатда бартараф этилиб, газ қисқаришининг олди олинди.

Ҳудди шунингдек, “Помуқ” сиқув компрессор станциясининг газ ҳайдаш агрегатида аниқланган носозлик ҳам қисқа вақт ичида тузатилиб, ишга қўшиб юборишга эришилди.

Бунинг натижасида Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бўйича табиий газ қазиб чиқариш январь ойининг 25 кунлигида 1 125 миллион метр кубни ташкил этди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, 2021 йилда табиий газ қазиб олиш ҳажмларини ошириш, конлардаги қазиб олиш барқарорлигини таъминлаш мақсадида айни кунларда бошқармага қарашли “Алан”, “Зеварда” ва “Денгизкўл” конларида янги сиқув компрессор станцияларида қурилиш-монтаж ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Демак, бу каби ишлар Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг улкан ютуқларга эришиши ҳамда табиий газ қазиб чиқариш барқарорлигини таъминлашда янада аҳамиятлидир.

 

Азиз РАҲМОНОВ,

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Углеводородларни қазиб чиқариш департаменти бошлиғи.