Муборакда халқаро бизнес форум бошланди
Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида халқаро бизнес форум ўтказилмоқда.
Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида халқаро бизнес форум ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишни жадаллаштириш бўйича ўтказилган селектор йиғилиши топшириқларига асосан ташкил этилган халқаро бизнес форумга 20 дан ортиқ давлатлардан таклиф этилган 30 дан ортиқ хорижий инвесторлар иштирок этмоқда.
Мазкур Халқаро бизнес форуми доирасида саноат, қишлоқ хўжалиги, мева-сабзавотчилик, хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият юритиб келаётган бир қатор хорижий инвесторлар иштирок этишлари белгиланган.
Шунингдек, форум давомида вилоятда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги замонавий истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича 20 дан ортиқ 43,5 млн.долларлик шартномаларни имзолаш режалаштирилмоқда.