Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муборак туманида 2021 йилда 3 минг 500дан зиёд янги иш ўрни яратилади
19:23 / 2020-12-13

Бу ҳақида Қашқадарё вилояти Муборак тумани ҳокими Улуғбек Эрназаров халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдаги сессиясида 2020 йил ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва 2021 йил учун белгиланган устувор йўналишлар бўйича туман аҳолисига қилган мурожаатида маълум қилди.

Мурожаатда айтилишича, иш жойларини ташкил этиш ва хақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш орқали ишсизлик даражаси ва норасмий бандлар сонини камайтириш натижалари бўйича жорий йил якунига қадар яратиладиган 147 та янги иш ўринларига, корхона ташкилот ва муассалардаги 146 та бўш иш ўринларига жами 293 нафар ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш орқали тумандаги ишсизлик даражасини 10,2 фоизга камайтирилади.

- 2021 йилда янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этиш ва лойиҳаларни ишга туширилиши натижасида туманда жами 3 минг 600 та янги иш ўрни яратилади, - деди туман раҳбари.

[gallery-374]

Таъкидланишича, барча йўналишлар бўйича амалга оширилган инвестиция лойиҳалари бўйича туманга жорий йилда 16,6 миллион доллар миқдорида тўғридан-тўғри ҳорижий инвестициялар жалб қилиш режалаштирилган. Айни пайтга қадар тумандаги “МТ Амир тех” МЧЖ хорижий корхонаси томонидан пахтани кластер усулида етиштириш лойиҳасига 2 миллион 140 минг доллар, “Қарлиқ қуёши” МЧЖ корхонаси томонидан автомобилларга ёқилғи қуйиш лойиҳасига 150 минг доллар ва «NTCS EXTRUSION GROUP” хорижий корхонаси томонидан қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган минерал ўғит ишлаб чиқариш лойиҳасига 52,3 миллион доллар жами 54,59 миллион доллар хорижий инвестициялар киритилган ва белгиланган режа 329 фоизга бажарилган. Келгусиди ушбу лойиҳаларининг тўла қувватда ишга тушиши натижасида йилига ўртача 4,2 миллиард сўм бюджет даромадига ҳисса қўшилади.

Сессия ишига сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тумандаги тегишли бўлимлар, корхоналар ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 

Кун тартибида белгиланган масалалар бўйича туман кенгаши депутатлари ҳам ўз фикр мулоҳазаларини билдирди. 

Сессиядан сўнг туман ҳокими бошчилигидаги масъуллар билан журналист ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди ва унда ОАВ вакиллари туманнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати ва келгусида амалга оширилиши мўлжалланаётган истиқболли лойиҳалар билан боғлиқ барча саволларга жавоб олди. 

Ў.БАРОТОВ, Ж.НОРҚОБИЛОВ (сурат), ЎзА