Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муборак ой
13:23 / 2024-03-26

Кеча Президентимизнинг Наманган вилоятига ташрифи доирасида бутун республикамиз бўйлаб ифторлик маросимлари уюштирилди.

Барча вилоятларда бўлгани сингари Навоийда ҳам ушбу хайрли тадбир кўтаринки руҳда ўтказилди. 

Кармана туманидаги “Оқсарой” базмгоҳида барча туман ва шаҳарлардан ташриф буюрган нуроний отахонлар, фаоллар бир дастурхон атрофида жам бўлди. 

[gallery-16597]

Ифторлик аввалида вилоят ҳокими Нормат Турсунов, бош имом -хатиб Тоҳир Рўзиев сўзга чиқиб, Рамазон ойининг амаллари, бу ойда амалга оширилаётган хайрли ишлар ҳақида сўз юритиб, юртимиздаги тинч ва дориламон кунларга шукроналик келтириш ҳар бир инсоннинг бурчи ва вазифаси эканлигини таъкидлади. 

– Рамазон ойининг фазилатларини санаб тугатиб бўлмайди, – дейди вилоят бош имом- хатиби Тоҳир Рўзиев. – Бутун дунё мусулмонлари ушбу табаррук ойни солиҳ амаллар ва Аллоҳ розилиги йўлидаги ибодатлар ойига айлантиришади. Рўза ибодати билан нафс тарбияланади, ҳою ҳаваслар жиловланади. Рўза тутиб, инсон комил хулқларга эга бўлади. Юртдошларимиз бу ойда эҳсон-саховатларини ҳар қачонгидан-да кўпайтирадилар, оилаларга, эҳтиёжмандларга ёрдам қўлини чўзадилар. Зеро, муҳтожлар ҳолидан хабар олиш фазилатли ва савобли ишлардан саналади. Дуолар қабул бўладиган, яхши амалларнинг савоби зиёда қилиб бериладиган муборак ойда барчамизнинг ниятларимиз, қилган савобли амалларимиз ижобат бўлсин. 

Ифторда йиғилганлар юртга тинчлик, халққа омонлик тилаб, дуога қўл очди.  

 

А.Бўриев, С.Аслонов (сурат),  

ЎзА мухбирлари