Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муборак кунларнинг хайрли амаллари
16:56 / 2024-06-15

ФОТОРЕПОРТАЖ

Халқимизда ҳайит байрами арафасида эзгу амаллар бажариш яхши анъанага тусини олган. 

Наманган вилоятида Давлатобод туманида ҳам шу кунларда муҳтожларга хайр-саховат кўрсатилиб, кексалар ва беморлар ҳолидан хабар олинмоқда. Шунингдек, айём олдидан кўчалар, зиёратгоҳ ва қабристонлар ҳудудида ободонлаштириш ишлари олиб борилди, теварак-атроф бегона ўтлардан тозаланди, чиқиндиларни бартараф қилиш чоралари кўрилди.

Туман секторлар раҳбарлари бошчилигида боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд, ногиронлиги бор, кўмакка муҳтож 420 га яқин оила ҳолидан хабар олиниб, байрам ҳадялари тарқатилди.

[gallery-17879]

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА