Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муборак кунларда беморлар бепул даволанади
17:22 / 2026-02-26

Қарор ва ижро

Президентимизнинг 2026 йил  17 февралдаги “Муборак Рамазон ойида эҳтиёжманд аҳолини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Тошкент вилоятидаги Ижтимоий реестрга киритилган (Камбағал, камбағаллик чегарасидаги ҳамда давлат таъминотидаги) оилаларга турли йўналишларда ёрдамлар кўрсатиляпти.  

Хусусан, бу тоифадаги фуқаролар орасидан юқори технологик операцияга муҳтож 118 нафар бемор туман-шаҳар тиббиёт бирлашмасидаги тиббий танлов комиссияси томонидан ўрганилиб, юқори технологик жарроҳлик амалиётига муҳтож беморлар рўйхати шакллантирилди. Бугунги кунда улардан электрон йўлланма берилган 4 нафари клиникага ётқизилиб,, 6 нафарида жарроҳлик амалиёти ўтказилди. 2 нафари республикага даражасидаги шифохоналарга юборилди.

Бугунгача “Вақф” хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобидан жойлардаги 106 нафар беморга ваучерлар тарқатилди. Уларнинг ҳудудий тиббиёт бирлашмаси бошлиқлари ва вилоят штаби назорати остида даволаниши йўлга қўйилган.

— Муҳими, юқори технологик жарроҳлик амалиётига муҳтож беморларнинг 85 фоизи вилоят тиббиёт муассасаларининг ўзида даволаниши режалаштирилган бўлиб, навбатма-навбат ётқизилмоқда. Шу билан бирга, ҳудудда махсус штаб фаолияти йўлга қўйилган. Ҳамкор ташкилотлар биргаликда жойлардаги аҳолининг тиббий мурожаатларини ўрганмоқда. Ҳозирги кунда қўшимча 125 нафар бемор рўйхати шакллантирилган. Келгусида уларга ҳам тегишли тиббий муолажалар қилинади, — дейди Тошкент вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Феруза Раҳматуллаева.

А. Мусаев, ЎзА