Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муаммоли мурожаатлар жойида бартараф этилди
17:50 / 2021-08-09

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Бухоро вилояти бошқармаси томонидан тузилган ишчи гуруҳи ҳудудларда бўлиб, мурожаатлар билан ишлаш борасида мавжуд муаммоларнинг ечими, фуқаролар мурожаатларининг ижобий ҳал этилиши юзасидан мурожаатчиларнинг мурожаатлари такроран жойига чиқилган ҳолда ўрганилмоқда. Бир қатор сайёр қабуллар, давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.

Бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси ва Виртуал қабулхонаси орқали йил бошидан бери 585 та мурожаат келиб тушган. “Фуқаробай” ишлаш натижасида 392 та мурожаат қайта ўрганиб чиқилди. Шундан, 163 та мурожаат ижобий ҳал этилди.

–Уй-жой ҳамда фойдаланиб келаётган ер майдоним учун тўланадиган солиқлар миқдори ортиб кетганидан норози бўлиб, Халқ қабулхонасига ер майдонини қайта хатловдан ўтказиб беришни сўраб қилган мурожаатим ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди, – дейди Қўракўл тумани “Дарғабоғи” МФЙда яшовчи Раҳмон Тўхтаев. – Ўрганишлар натижасида масалам ижобий ҳал этилди. Яшаб турган уй-жойим хатловдан ўтказилди. Чегараларга аниқлик киритилиб, солиқ базаси ҳам қайта шакллантирилди.

Ишчи гуруҳнинг Пешкў туманидаги ўрганишлари натижасида қўшнилар ўртасида бир неча йиллик тушунмовчилик бартараф этилди. Тумандаги “Хоркаш” маҳалласида яшовчи Чамангул Саноеванинг қўшниси билан уй-жой чегаралари борасидаги низоли ҳолати мутахассислар иштирокида ўрганилиб, чегараларга аниқлик киритиб берилди.

Бухорода ишчи гуруҳининг ўрганишлари давом этади.

 

Зариф Комилов, ЎзА