Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муаммоли кредитлар октябрь ойида 1,1 триллион сўмга ошди
16:31 / 2025-11-26

Марказий банкнинг 1 ноябрь ҳолати бўйича эълон қилган расмий маълумотига кўра, 2025 йил октябрь ойида тижорат банкларининг жами кредит портфели 10,6 триллион сўмга ўсиб, 592,9 триллион сўмга етган.

Шу билан бирга, банклардаги муаммоли кредитлар (НПЛ) миқдори ой давомида 1 триллион 112 миллиард сўмга кўпайиб, 22,3 триллион сўмни ташкил этди. НПЛ ўсиши, асосан, учта йирик давлат банкидаги муаммоли қарзлар кўпайиши ҳисобига юз берди.

Октябрь ойида давлат банкларида кредит қўйилмалари – 6,9 триллион сўмга, хусусий ва хорижий банкларда – 3,7 триллион сўмга ошган. Ой давомида муаммоли кредитлар, 1,112 триллион сўмга ошиб, 22,3 триллион сўмга етди.

Муаммоли кредитлар улуши жами кредитлар таркибида 0,12 фоиз бандга ошиб, 3,77 фоизга етди.

Марказий банк маълумотига кўра, бирорта банкда НПЛ улуши икки хонали кўрсаткичга етмаган.

Октябрь ойи тикланиш ва ўсишни кўрсатган бўлса-да, айрим йирик банкларда муаммоли кредитлар кескин кўпайгани банк портфеллари сифати ва рискларни бошқаришда янги чоралар зарурлигини кўрсатмоқда. Марказий банк муаммоли кредитлар устидан мониторингни давом эттиришини маълум қилган.

Ш.Маматуропова, ЎзА