Муаммолар жойида ҳал этилди
Бухоро вилояти солиқ бошқармаси раҳбарияти томонидан вилоятдаги тадбиркорларнинг фаолиятига тўсиқ бўлаётган муаммоларни ўрганиш мақсадида жойларда тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар уюштириб келинмоқда.
Ана шундай юзма-юз учрашувларнинг навбатдагиси Бухоро шаҳар тадбиркорлари иштирокида ўтказилди. Унда вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жамшид Нуруллаев иштирок этиб, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини ўрганди.

30 нафарга яқин кичик ва ўрта бизнес вакиллари ҳамда ҳисобчилар иштирок этган учрашувда ишбилармонларнинг айрим муаммолари шу ернинг ўзида мутахассислар томонидан ижобий ҳал этилди.
Жумладан, учрашувда 2 нафар тадбиркорнинг солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ва қўшилган қиймат солиғидан ҳосил бўлган ортиқча тўловни қайтариш бўйича мурожаатлари қабул қилинди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.