Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муаммолар жойида бартараф этилди
09:21 / 2023-08-18

Бухоро вилояти солиқ бошқармаси масъуллари Когон шаҳар ва Қоровулбозор туманида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказди.

Тадбирларда солиқ хизмати ходимлари ушбу ҳудудлардаги тадбиркорларнинг солиқ маъмурчилиги билан боғлиқ муаммоларини ўрганди. Уларни жойида бартараф этишга ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек корхона ишчиларининг мол-мулк ва ер солиқларидан қарздорликларини ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини таъминлашга эътибор қаратди. 

Жумладан, масъуллар Когон шаҳридаги “Оптима пласт инвест” МЧЖ, “Когон – Россия Петрол” МЧЖ ҳамда Қоровулбозор туманидаги “Бухоро реал мото” МЧЖ корхоналарининг ишлаб чиқариш фаолияти билан танишди. Тармоқларнинг ўзига хос жиҳатлари, соҳадаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан фикр алмашди. 

Учрашувларда тадбиркорларга қўшимча ускуналарни ишга тушириш орқали иш ўринларини ошириш, паст қувватда ишлаётган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини тўла қувватга чиқариш масалалари юзасидан зарур маслаҳатлар берилди. 

Зариф Комилов, ЎзА