Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муаммолар сайёр қабулларда ҳал этиляпти
18:19 / 2023-05-03

Тошкент вилояти Бўка тумани “Бўстон” МФЙ Ёшлар истироҳат боғида Республика ишчи гуруҳининг оммавий қабули бўлиб ўтди. Унда Президент Халқ қабулхонаси масъуллари, Олий суд раиси, Бош прокурор, Ички ишлар вазири ва Тошкент вилояти ҳокими иштирок этиб, минг нафардан зиёд аҳолидан тушган мурожаатлар ўрганилди.

Муҳими, бу каби очиқ, жонли мулоқотлар орқали “Инсон қадри учун!” ғоясини амалда қарор топтиришга хизмат қиляпти. Бу эса Тошкент вилояти аҳолиси муаммолари билан ишлашни самарали ташкил этиш, ҳудудларда ечимини кутаётган масалаларни “маҳаллабай” ўрганган ҳолда жойида, тезкор ҳал этиш имконини бермоқда. Қабул давомида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ижтимоий ҳимоя, соғлиқни сақлаш, тадбиркорлик, оила, хотин-қизлар, меҳнат ва бандлик каби 20 дан зиёд йўналишлардаги 50 нафардан ортиқ мурожаатчилар билан суҳбатлашиб, қонуний тартибда ҳал қилишга кўмаклашди. Айрим фуқароларга шу ернинг ўзида зарур тавсияларини берди.  

– Кўп йиллардан буён Қозоғистонда ишлар эдим, – дейди ҳудудда яшовчи Қудратилла Раҳмонов. – Маҳалламда новвойчилик қилишни режалаштирганман. Тадбиркорлигимни бошлаш учун бошланғич маблағ керак бўляпти. Вилоят ҳокими билан суҳбатда тижорат банкидан 36 миллион сўмгача имтиёзли кредит олишга йўлланма олдим. Банк ходимлари тавсияси билан энди янги ишни йўлга қўймоқчиман. Қабуллар давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож ўнлаб мурожаатчиларга саломатликларини тиклаши, даволаниши, бепул жарроҳлик амалиётини ўтказиши учун йўлланмалар ажратилди.  

А.Мусаев, ЎзА.