Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муаммолар ўрганилди
18:24 / 2024-07-26

Божхона қўмитаси вакиллари Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб, ҳудудда амалга оширилаётган хорижий инвестиция лойиҳаларини ўзлаштириш ҳолати, озиқ-овқат лойиҳаларини ишга туширишда мавжуд муаммолар, “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” режимига жойлаштирилган товарларни экспортга чиқариш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда импорт қилинган асбоб-ускуналарни ишга тушириш йўналишларида мавжуд муаммоларни жойига чиққан ҳолда ўрганишди.

Дастлаб, масъуллар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Ф.Эрманов билан Нукус шаҳридаги “KARAKALPAK BASALTWOOL” масъулияти чекланган жамиятда бўлиб, базальт минералидан иссиқлик сақловчи материаллар ишлаб чиқариш лойиҳасининг амалга оширилиш жараёни билан танишди.  

Умумий қиймати 52,8 миллион АҚШ долларига тенг бўлган  мазкур лойиҳа учун 20,5 миллион долларлик хорижий инвестиция ўзлаштирилган. Масъуллар томонидан келгусида 250 нафар маҳаллий аҳолини доимий иш билан таъминлайдиган мазкур лойиҳанинг ўз вақтида ишга туширилишида мавжуд масалалар муҳокама қилинди.  

Ишчи гуруҳ вакиллари шу билан бирга “Mangit Polimer”, “Zavod xozagro”, “Ellikqal`a oltin tolasi klasteri”, “Nukus ssp texnopark” ва “Bunyodkor-meros” масъулияти чекланган жамиятларининг хорижий инвестиция лойиҳалари доирасида амалга оширилаётган ишлар ва жалб қилинган инвестициялар бўйича ўрганиш ишлари олиб борди.  

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири.