French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муаммолар ечими фақат “Ташаббусли бюджет”дами?
10:27 / 2025-11-05

Ўзбекистон туманининг Қумбосди маҳалласи аҳолиси ичимлик суви, йўлларнинг нотекислиги каби муаммолардан азият чекиб келарди.

“Одамлар 1,5-2 чақирим наридан сув тошиб келар эди” дейилади ҳокимлик ахборот хизмати хабарида. Энди улар “Ташаббусли бюджет”да ғолиб бўлгач, 1,3 млрд сўмлик лойиҳа асосида 3 минг метр масофага тоза ичимлик суви тармоғи тортилди. Шунингдек, туман ҳокимлиги кўмаги ва ҳомийлик асосида янги сув қудуғи қазилиб, сув минораси ҳам ўрнатилди. Натижада, 250 га яқин хонадонга илк бор тоза ичимлик суви кириб борди.

Шунингдек, туманнинг “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам сўнгги уч йил давомида айни лойиҳа доирасида кенг қамровли ободонлаштириш ва инфратузилмавий ишлар амалга оширилди.

4 минг 500 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган маҳалла ўрамида 2022–2024 йиллар давомида 10,5 километрдан зиёд ички йўллар асфальтланди, 1,3 млрд сўмлик лойиҳа асосида электр таъминоти яхшиланди. Шунингдек, 60-сонли умумтаълим мактаби мукаммал таъмирланиб, 29-мактаб учун 120 ўринли қўшимча янги ўқув биноси барпо этилди ва замонавий таълим муҳити яратилди.

Ҳа, “Ташаббусли бюджет” маблағлари қишлоқ, маҳалла ободончилигига хизмат қилмоқда. Аммо ўзи қўйган масалага ечим ахтарган, лекин “Ташаббусли бюджет”ни юта олмаган маҳалла, қишлоқ муаммолари қачон, қандай йўл билан ҳал бўлади?

Муҳаммаджон Обидов, ЎзА