Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муаммолар ечими депутат назоратида
20:42 / 2021-07-24

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O'zLiDeP фракцияси раҳбари Шарапат Отемисов Қўнғирот туманида “Қаши” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашди.

“Депутат маҳаллада – муаммолар ечими сари” лойиҳаси доирасида ташкил этилган учрашувда туман сув тармоқлари бўлими, электр тармоқларидан вакиллар, маҳалла фаоллари иштирок этди.

Учрашувда халқ вакили давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда, шу жумладан Оролбӯйида амалга оширилаётган ислоҳотлар, депутат сифатида шу кунга қадар олиб борган ишлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан қабул қилинган қонунлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг аҳамияти бўйича батафсил маълумотлар берди.

Бундан ташқари сайловчиларнинг муаммо, таклиф ва фикрлари ҳам тингланди. Аҳолини қийнаб келаётган муаммолар асосан ичимлик суви ва бандлик масаласи эканлиги аниқланди. Аксарияти шу ернинг ўзида тегишли тартибда бартараф қилинган бўлса, айримларига ҳуқуқий маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Вақт талаб этадиган ўз ечимини кутиб турган айрим мурожаатлар тегишли ташкилотларга депутатлик сўровномалар юбориш орқали назоратга олишга келишиб олинди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА