Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муаммолар бартараф қилиняпти
16:41 / 2023-11-29

Ёнғин хавфсизлиги ойлиги

Шу кунларда Тошкент вилояти ҳудудларида куз-қиш иситиш мавсуми олдидан ёнғинларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" уюшқоқлик билан ўтказиляпти.  

Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли қарори чиқарилиб, зарур вазифалар белгиланди.  

Таҳлилларга кўра, жорий йил вилоят ҳудудида содир бўлган 931 та ёнғиннинг 705 таси яъни 75,7 фоизи аҳоли турар жойларида содир бўлиб, унга асосан газ жиҳозлари ва электр мосламаларидан нотўғри фойдаланиш ҳолатлари сабаб бўлган. Шуни алоҳида эътиборга олиб, совуқ мавсумда ёнғинлар, ис газидан заҳарланиш ёки ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида ишчи гуруҳлар таркибида “хонадонбай” тартибда аҳоли ўртасида тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб бориш белгиланган.  

Биринчи галда фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари томонидан жойларда газ ва электр хизмати идоралари, фуқароларнинг ўзини- ўзи бошқариш органлари ва бошқа дахлдор ташкилотлар билан ҳамкорликда аҳоли яшаш уйларида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатлар текшириляпти. Шунингдек, мониторинг ва профилактика тадбирлари давлат тасарруфидаги объектлар, таълим муассасалари, тадбиркорлик субъектларига тегишли бинолар, тунда одамлар қоладиган турар жойларда ҳам ўтказилди.

Натижада аниқланган 1 минг 604 та камчилик бартараф этилди. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини қўпол равишда бузган 69 нафар мансабдор шахс ва фуқарога 17 миллион 259 минг сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилди. Шу билан бирга, 241 та носоз ҳолда турган электр ускунасидан фойдаланиш тақиқланди, 109 та бино- иншоотнинг иш фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Тошкент туманида тузилган ишчи гуруҳи томонидан бозордаги тадбиркорлар томонидан савдо расталаридан ташқарига ташланган ҳар хил турдаги қурилиш материаллари чиқиндилари бартараф этилди.

Бозорлар ҳудудида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазият жойига махсус автомобилларнинг тез ва осон етиб боришини таъминлаш мақсадида ёнғин-қутқарув автомобилидан фойдаланган ҳолда йўлларни турли тўсиқлардан тозалаш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича бозор маъмурияти ходимлари ва тадбиркорларга бир қатор кўрсатмалар берилди.

Ангрен шаҳрида “Чоршанба – фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлар профилактикаси куни” тадбирлари кенг қамровда ташкил этилади. Унда масъуллар томонидан аҳолининг ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш чоралари кўриляпти. Газ-ҳаво аралашмали чақнаш каби фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича профилактик тадбирлар маҳалла фуқаролар йиғинларидаги аҳоли турар жойларида, ижтимоий соҳа масканларида ва тоифаланган корхоналарда амалга оширилди.  

Тадбирда фуқаролар ва ишчи-хизматчилар ўртасида ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво чақнаши билан боғлиқ нохуш ҳолатларнинг олдини олиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, ботулизм касаллигига қарши курашиш бўйича тушунтириш ва тарғибот ишлари амалга оширилиб, эслатма ва йўриқномалар берилди.

Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан навбатдаги тунги ўқув-амалий тактик машғулот Ўрта Чирчиқ туманидаги нефт маҳсулотларини сақлашга ихтисослашган “Кучлик нефт базаси” МЧЖ да ташкил этилди.  

Режага асосан чақирув сигнали берилгандан сўнг, махсус қутқарув гуруҳи томонидан ишчи ходимлар қутқарилиб, жароҳат олганларига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилди. Жанговар экипажнинг  ёнғин рўй берган жойга йўлга чиқиши, манзилга етиб келиши, ёнғин ҳолатини аниқлаши, инсонларни қутқариш, экипажнинг ёйилиши каби ўқув машқлари бажарилди.

"Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" доирасида жойлардаги фавқулодда вазиятлар туман бўлимлари ҳамда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда таълим масканлари ва аҳоли хонадонлари ҳамда қурилиш объектларида ёнғин хавфсизлигининг олдини олиш мақсадида профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

А.Мусаев, ЎзА мухбири